Тошкентда иш ва учрашувлар учун қулай муҳитга эга қаҳвахоналар
Тошкентда катта шаҳар шовқин-суронидан қочиб, мазали қаҳва ичиб, дўстлар даврасида ёки севимли китоб билан вақт ўтказиш учун доимо бирор ноодатий жой топилади. Ушбу мақолада эътиборингизга пойтахтнинг энг қулай қаҳвахоналари бешталигини тақдим этамиз. Танловингизни янада аниқроқ қилиш учун платформамизни кўздан кечиринг, бу ерда ҳақиқий меҳмонларнинг фикрлари ва рейтинглари йиғилган.
Bon!
Агар Тошкентни тарк этмасдан Парижга ташриф буюришни хоҳласангиз, Bon!ъга марҳамат. Шаҳар бўйлаб жойлашган француз қаҳвахоналари тармоғи нафақат қаҳва, балки ҳақиқий гастрономик саёҳатни таклиф қилади. Бу қаҳвахона мароқли суҳбатлар ёки ёлғиз вақт ўтказиш учун идеал жойдир.
Sharh рейтинги: 4.7/5 — Bon! ўзининг француз атмосфераси ва қаҳва сифати учун юқори баҳоланган.
Манзиллар ва иш вақти:
Тошкент, Бобур кўчаси 36, 08:00 - 23:00
Андижон, Истиқлол кўчаси 15, 08:00 - 22:00
Бухоро, Навоий кўчаси, 24, 08:00 - 22:00
Умумий 26 та жойлашув, батафсил маълумот веб-сайтда.
B&B (Beans & Brews)
B&B эшиклари нонуштасиз тонгни тасаввур қила олмайдиганлар учун доимо очиқ. Кечаси соат 3 гача ишлайдиган бу қаҳвахоналар тармоғи ҳам меҳмонларига нафақат кучли қаҳва, балки Инстаграмбоп нонушта менюсини ҳам таклиф этади. Урбанистик дизайн, юмшоқ ўриндиқлар ва юқори даражадаги хизмат сифати B&B ни бошқа қаҳвахоналардан ажратиб туради. Агар сиз B&Б'нинг доимий мижозига яланишни режалаштираётган бўлсангиз, кешбек дастуридан фойдаланишни унутманг!
Sharh рейтинги: 4.6/5 — Меҳмонлар B&B’нинг бетакрор таъм ва ноодатий кўринишга эга нонушталарини алоҳида эътироф этишади.
Манзил ва иш вақти:
Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 13, 08:00 - 03:00
Chaykof - бу анъаналар ва замонавийлик учрашадиган жой. Бу ерда шарқона меҳмондўстлик муҳитига шўнғиб, мазали қаҳва ёки янги пиширилган круассанлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Шаҳар марказида хотиржамлик ва қулайлик излаётганлар учун идеал жой.
Sharh рейтинги: 4.8/5 — Chaykof ўзининг дўстона ходимлари ва қулай муҳит учун юқори баҳоланади.
Манзиллар ва иш вақти:
Мирабад тумани: Саид Барака кўчаси, 15 — 08:00 - 22:00
М.Улуғбек тумани, Кори Ниёзий кўчаси, 61 — 08:00 - 22:00
Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 22 — 08:00 - 22:00
М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли, 24-квартал, 1-уй — 08:00 - 22:00
Манзиллар Инстаграмда: @chaykoftashkent саҳифасида "Локациялар" бўлимида топиш ва навигация учун қулай.
Pie Republic — ўзига хос таъмлар уйғунлашган жой. Қаҳвахона кечга қадар ишлайди, шунинг учун бу ерга нафақат эрталабки нонушта, балки кечки овқатни тановул қилиш учун ташриф буюришингиз мумкин.
Sharh рейтинги: 4.9/5 — Pie Republic ўзининг беқиёс таъми ва қулай муҳит билан меҳмонларнинг қалбини забт этмоқда.
Манзил ва иш вақти:
Шаҳрисабз кўчаси, 33 "A", Тошкент. Душанба-Шанба 08:00-23:00; Якшанба 10:00-23:00
Tim’s Coffee & Roastery — саноат услубидаги ички дизайн, яшил ўсимликлар, юмшоқ ёруғлик ва янги тайёрланган қаҳва ҳиди сизга тонгги тетикликни улашади. Tim’s да сиз нафақат ажойиб қаҳвани, балки янги пишириқлар, ширинликлар ва сизнинг кунингизни бойитадиган тўйимли таомларни ҳам топасиз.
Sharh рейтинги: 4.5/5 — Tim’s Coffee & Roastery ўзининг хилма-хил менюси ва ноёб услуби учун юқори баҳоланади.
Манзиллар ва иш вақти:
Тарас Шевченко кўчаси, 40, Тошкент: 08:00 - 23:00
Шота Руставели кўчаси, 37, Тошкент: 08:00 - 23:00
Шаҳрисабз кўчаси, 26, Тошкент: 08:00 - 23:00
Ташрифингиз учун тавсиялар
Bon, B&B, Chaikof, Pie Republic ва Tim’s уларнинг ҳар бири ўзига хос услуби ва менюси билан ажралиб туради. Ташрифдан олдин Sharh платформасига кўз югуртиринг, ҳақиқий меҳмонларнинг сўнгги фикрлари ва рейтинглари билан танишинг.