Ўз

Шарҳ ёзинг - пул ва мавқе ишланг

26 Yanvar, 2024 5:32

blog-single

«Sharh» иловамизда яхшигина даромад қилиш мумкин. Бунга қандай эришишни ўрганиб чиқамиз.

Аввало иловадаги профилингизга кирганда сизда қуйидаги «Ютуқлар» рукнида сариқ ранг билан чизиб кўрсатганимиз яшил рангдаги «$» белгисига эга ютуқларда пул ишлаш имконияти бор. Масалан, «Бошловчи» ютуғида илк шарҳингизни ёзибоқ 20 минг сўм ишлаб оласиз. Қолган барча ютуқларда маълум миқдордаги шарҳлар ёзиб 50 минг сўмдан даромад оласиз. Ҳар сафар платформада маълум бир мақсадга эришилганда, фойдаланувчи мукофот ҳамёнига киритилган пул мукофотини олади. Ушбу маблағлар платформадан чиқарилиши мумкин. 


 

 


“Commeta Sharh” жамиятидаги фаоллигингиз, кўплаб лайклар олишингиз ҳисобига ҳам ютуқларни ўзингизники қиласиз. Улар қанчалик кўп бўлса, даромадингиз ҳам ошиб бораверади. Платформа ривожига ҳисса қўшган ҳар бир фойдаланувчимизни рағбатлантириш биргаликда ривожланишимизнинг мустаҳкам гарови.

Даромадларингиз мана шу картада акс этади.

 



Аммо платформадан фақатгина моддий манфаат кўзлаш нотўғри. Сабаби сиз бугун қабул қилган ҳар қандай қарор эртага яқинларингиз, дўстларингиз, ёру биродарларингиз учун ҳам фойдали бўлиши аниқ. Келинг, шу ўринда шарҳлар платформасидан яна қандай фойдага эга бўлишингиз мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Шарҳларингиз бошқа фойдаланувчиларга ўзларига керакли маълумотларни топишда катта ёрдам беради. Жамиятга беқиёс ёрдам қўлини чўзасиз

Платформадаги фаоллик бошқа фойдаланувчилар билан мулоқот қилишингиз, умумий мавзуларда тажриба ва фикр алмашишингиз ортидан ҳамфикрлар доирасини қуришингизга кўмаклашади.

Айнан сизнинг шарҳингиз қайсидир маскан эгасига бизнесини яхшилаш, хизмат сифатини кўтаришга ёрдам беради. Умумий сифат ошиши сизнинг ҳам ўша ерга боришингиз учун рағбат туғдиради. Яъни сиз бевосита таъсир ўтказа оласиз.

Қанчалик ғалати эшитилмасин, бироқ шарҳлар платформаси кўникмаларингизни ривожлантиради! Ахир сиз фикрларингизни ёзиш, тааассуротларингизни таҳлил этиш орқали ёзиш борасида тажриба тўплайсиз, коммуникация имкониятларингиз ошади. Намунали фойдаланувчилар ҳар доим омманинг олқишига сазовор бўлишган.

Доим трендда бўласиз. Ахир сиз турли соҳалардаги шарҳларни ўқиш орқали технологиялар, мода, маданият ва бошқа долзарб кундалик мавзулардаги янгиликлардан доимий тарзда воқиф бўлиб борасиз. Бора-бора муайян соҳалардаги фикрларингиз теранлашади. Ижтимоий фаол аудитория орасида ўзига хос обрўга эга бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг, биргина платформа сизга мутахассислик имкониятини тақдим этади.
 

ʼ«Шарҳ»да қандай қилиб мавқега эга бўлиш мумкин ўзиʼ, деб савол бераётганларга ҳам бир қанча жавобларимиз бор.

— Аввало доим ҳақиқатни ёзинг. Ҳақиқат ва шаффофлик, далилларни бўрттирмасдан борича тақдим этиш сизга нисбатан ишончни шакллантиради

— Шарҳларингизни босқичларга бўлиб чиқинг, майда деталларгача аҳамият беринг, маълумот билан бойитинг

— Шарҳларингизда расмлар ишлатишни унутманг, улар одамларга тасаввурни бойитишда беқиёс кўмакчи саналади

— Фаолликка эътибор беринг. Қанча кўп шарҳ ёзиб фикр билдирсангиз, кунига платформага кириб қайдлар битсангиз, аудиториянинг сизга ишончи ортади, ўқувчиларингиз кўпаяди

— Шарҳларингизга билдирилган изоҳларга жавоб ёзинг. Муҳокама қилиш танқид ва таклифларни қабул қилишингиз, мулоқотга очиқлигингизни ифодалайди

— Мабодо қайсидир соҳада билимларингиз анчагина бўлса, албатта буни билдиринг. Ўша соҳага ихтисослашиб доимий тарзда фикрлар бериб борсангиз ҳам майли

— Ҳеч қачон танқидий шарҳ ёзаётганда қўполлик ва одоб-ахлоқ чегарасидан чиқувчи сўзларга ўтиб кетманг. Унутманг, қанчалик ижобий, конструктив ва адолатли фикрлар ёзсангиз, шунчалик ўз атрофингизда сифатли аудитория тўплай оласиз

— Бирор маскан ёки хизмат кўрсатувчини мақтамоқчи бўлсангиз, албатта буни амалга оширинг.

Келгуси мақолаларимизда яна кўплаб соҳаларда шарҳларни қандай ёзиш борасида ҳам тавсиялар берамиз.

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2024. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.