Шарҳ: мақсад ва вазифалар, бизнес ва энг тўғри танлов учун таклифлар
Тасаввур қилинг оилангиз билан кечки овқат учун бирор жойга бормоқчисиз. Одатда ўзбекистонликларнинг аксарияти бу вазиятда Telegram гуруҳларига ёзиб таниш-билиш, ёр-у биродарларидан тавсия сўрайди. Ва табиийки, тавсиялар қанча кўп бўлса, бош қотиши узоқ давом этади. Бир тўхтамга кела олмагач, нима қиласиз? Баракалла, доимий борадиган емакхонангиз томон йўл оласиз. Сабабингиз битта: “Текширилган, синовдан ўтган, таомлари мазали!”.
Бироқ 21-асрда замонавий технологияларнинг афзалликларидан тўлақонли фойдаланиш зарар қилмайди. Telegram гуруҳларининг ҳам ўз ўрни бор, тортишмаймиз. Бироқ айни даврда қўл остингизда қанчалик кўп воситаларга эга бўлсангиз, шунчалик яхши. Масалан, бирор маҳсулот ёки хизмат кўрсатувчи жойлар ҳақида шарҳларга. Эндиликда сиз нафақат ресторан ёки овқатланиш масканлари, балки кундалик ҳаётда жуда зарур бўлган бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари ҳақида ҳам бир жойнинг ўзида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Бунинг учун бутун бошли илова яратдик.
Барчаси бир жойда
“Cоммета” экотизмимизнинг бир қисми бўлган “Шарҳ” иловамизнинг ичида сиз турли-туман ижтимоий тармоқлар-у сайтларга кириб ҳам топа олмаганингиз, қидирув тизимларида ўзини оқламаган, чала, бирор далил билан исботланмаган шарҳларнинг буткул тескарисини ўқийсиз. Бу ерда ўзингиз излаган хизматлар ҳақида фақат энг сара, энг керакли, тўлақонли шарҳларга эга бўласиз. 150 дан ортиқ тоифадаги маҳсулот ҳамда хизматлар ҳақидаги фикрлар, танқид ёки шикоятлар билан бирга уларнинг афзалликлари ҳақида ҳам ёзиб қолдиришингиз, бошқа фойдаланувчиларни огоҳлантиришингиз мумкин. Илова сунъий интеллектга асосланган бошқарув механизми билан ишлайди.
Энг яхшисини топасиз
Ўзингизга кераклисини бир зумда топасиз. Ёзилган шарҳлар компас мисоли сизни энг сара, илғор хизмат сифатига етаклаб боради. Изоҳлардаги далиллари, келтирилган фикр ва мулоҳазалар орқали “қайси бири энг яхши?”, саволига жавоб оласиз. Ахир қарор чиқаришда бу энг асосий кўрсаткич.
Хизмат сифатини ошириш
Биргина илова орқали севимли масканингиздаги хизмат кўрсатиш даражасини бир неча карра орттириш ўз қўлингизда. Айнан сизнинг изоҳларингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз бизнес эгаларига ойна тутади, фаолиятларидаги кўз илғамас камчиликларга эътибор қаратишга ундайди. Натижада нафақат ўзингиз, балки оила-аъзоларингиз, дўст ва яқинларингиз учун ҳам юқори даражадаги хизмат сифатини таъминлаб берасиз.
Муаммоларни ҳал этиш
Ёки дейлик, бирор муассасада сизга нисбатан қўполлик қилинди, хизмат сифати сизни қониқтирмади ёки бошқа кўнгилсизлик юз берган тақдирда бу ҳақда “Шарҳ”да ёзишингиз, муассаса раҳбарларини ҳаракатга чорлашингиз мумкин. Айни восита ўз ривожи ва мижозларига бефарқ бўлмаган ҳар бир бизнес эгаси учун огоҳлик қўнғироғи вазифасини ўтайди.
Рағбатлантирилиш
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сиз ёзиб қолдирган илк шарҳингиз учун 20 минг сўм миқдорида мукофот, кейинчалик сифатли изоҳ ёзишдаги фаоллик даражасига мувофиқ мунтазам равишда бир қатор “Муваффақиятлар” тўплашингиз мумкин. Ушбу тўпланган ютуқлар маълум миқдорлардаги пулли рағбатлантирувчи бонуслар олишга йўл очади. Маълум бир тоифадаги шарҳлар сони билан ўлчанадиган мезон асосида “Мутахассис”, “Гуру”, “Юлдуз”, “Гурман”, “Стилист”, “Чемпион”, “Ҳайвонларнинг дўсти”, “Даҳо” ва ҳоказо унвонлар ҳамда уларга белгиланган пулли мукофотларга эга бўласиз.
Бизнес эгалари учун ажойиб инструмент
Хойнахой борган масканларингизда “Таклиф ва шикоятлар” учун деб ёзилган ва эҳтимол ҳатто очиб кўрилмайдиган китоб ёки дафтарга кўзингиз тушгандир. Бироқ замонавий технологиялар даврида буни ҳам автоматлаштириш фурсати аллақачон келган. “Шарҳ” бор экан, алоҳида дафтарга ҳожат йўқ. Шунчаки ҳар доим чўнтакда юрадиган ва кунимизнинг асосий қисми ўтадиган смартфонларимиздан “Шарҳ”ни топиб, очиб ўқиш кифоя.
Илова бизнес эгалари учун мижозлар талаб ва истакларини чамалаш, аниқлаш ва шунга мос йўналиш асосида кўрсатаётган хизмат сифатини яхшилаш учун воситалар тақдим этади. Платформанинг “Бизнес учун” рукнида хизмат кўрсатувчилар фойдаланувчиларнинг ўз бизнесига муносабатини рақам, таҳлил ва далиллар асосида билиб боради. Ва албатта рақобатчиларининг хизматларига билдирилаётган шарҳлар, таклиф-мулоҳазаларни кузатиши мумкин. Хизмат сифатининг аниқ далилларга асосланган таҳлили келгусида хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги рақобатбардошликни ошириб аҳолига сифатли маҳсулот тақдим этишга кўмаклашади.
Таҳририят рейтинги
“Шарҳ” иловасидамутахассислар рейтинги ҳам мавжуд. Рейтинг хизмат кўрсатувчи компания ёки ташкилот, марказларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда айнан ўша соҳаларнинг мутахассис ва экспертларини жалб этган ҳолда тузилади. Рейтингнинг асосий вазифаси соҳадаги етакчи хизмат кўрсатувчиларни эътироф этиш орқали фойдаланувчиларга танлов борасида кўмаклашиш, бизнес эгаларига эса ўз устида ишлашга туртки беришдан иборат.
Хўп, илова ва унинг қулайликлари ҳақида шунча сўз юритдик, энди, келинг, шу ўринда “Шарҳ” платформасининг яралиш фалсафаси, мақсад ва вазифалари ҳақидаги фикрларини билиш учун ижодкорларнинг ўзларига қулоқ тутамиз.
“Шарҳ” платформаси Commeta экотизимининг бир қисми. Тез орада ушбу экотизимда хайрия, шоу-бизнес ва бошқа соҳалардаги бошқа лойиҳалар ҳам ишга туширилади. Жамоа 30 дан ортиқ аъзолар, жумладан, 20 дан ортиқ дастурчи ҳамда 10 нафар менежмент вакилларидан таркиб топган.
Сардор Бердиев, Commeta директори, (7 йилдан ортиқ тажрибага эга)
“Cоммета” экотизими асосан ижтимоий соҳа йўналишларини автоматлаштириш ҳамда ривожланишга қаратилган. Келаётган 2-4 йил ичида 13 йўналишни ўз ичига қамраб оладиган “супер app” кўринишида фойдаланувчиларга хилма-хил хизматлардан иборат экотизимни тақдим этамиз.
Саҳибжамал Ҳуйдайбергенова Менежер (4 йилдан ортиқ тажрибага эга)
Лойиҳаларимизнинг асосий вазифаларидан бири инсонлар ҳаётини яхшилаш ҳамда осонлаштиришга қаратилган. Бизнинг келгусидаги иловаларимиз ҳам шу концепция асосида давом этади. Бу бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Caрдор Бадалбаев “Шарҳ” (маҳсулот менежери 3 йилдан ортиқ тажрибага эга)
“Шарҳ” иловасининг асосий мақсадларидан бири мижозлар ҳамда бизнес ўртасида кўприк вазифасини бажариб шаффофликни таъминлаш. Рақобатни кучайтириб, истеъмолчиларга сифатли хизмат тақдим этиш. Бизнес эгалари ўз потенсал мижозлари фикри билан танишиб ўз бизнесларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишига ёрдам бериш.