Компаниялар рейтинги нега керак?
Компаниялар рейтинги нафақат истеъмолчилар, балки компанияларнинг ўзи учун ҳам муҳим инструмент саналади. Қуйида бир неча мисолларда тушунтириб ўтамиз. Истеъмолчилар компания ёки ўзи мурожаат қилмоқчи бўлган ташкилотнинг ишончлилик даражасини айнан рейтинг асосида тахмин қилади. Рейтинг бошқа бир истеъмолчиларнинг шахсий тажрибасига асосланган ҳолда муайян хулосалар чиқаришга кўмаклашади. Бу эса маҳсулот ёки хизматни танлашда ақл билан ёндашиш, деганидир.
Қарор қабул қилиш. Юқори рейтинг маҳсулот ёки хизматнинг сифатини кўрсатиб туради, бу эса харидорнинг тезроқ бир қарорга келишини осонлаштиради.
Шарҳ ва изоҳлар. Рейтинг баробарида истеъмолчиларнинг шарҳ ва изоҳлари ҳам фойдали маълумот бериши мумкин. Бу эса янги харидорга ўша компания ҳақида тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилишда жуда керак. Истеъмолчилар билан ҳаммаси тушунарли. Хўш, компанияларчи? Аввало рейтинг ва шарҳлар компанияларга қайта алоқа воситаси бўлиб хизмат қилади.
Мижозларнинг хоҳиш ва истакларини билиш орқали ўзларининг маҳсулот ҳамда хизматларини яхшилашади. Ишонч ортиши жиҳатинику гапирмасак ҳам тушунарли. Ахир юқори рейтинг харидорларнинг ишончини орттириб, уларнинг оқимини кўпайтиради. Ижобий мавқе ва юқори рейтинг реклама кампаниялари ёки маркетинг ташвиқотларида компания имижининг мустаҳкамланишига туртки беради.
Шундай экан, компаниялар рейтинги харидор ва компаниялар ўртасидаги шаффоф муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, деб бемалол айта оламиз. “Шарҳ Бизнес” платформамизда биз ҳам маҳаллий компаниялар ва ташкилотларга ана шундай имкониятни тақдим этамиз. Иловадаги рейтинг тизими сизга нафақат ўз даражангизни юқорироққа кўтариш, балки потенциал истеъмолчиларга эга бўлишда ҳам ёрдам беради.
Платформамизда аниқланадиган рейтинг *Веигҳтед Ратинг (ВР) = [(в ÷ (в + м)) × Р] + [(м ÷ (в + м)) × С] формуласи асосида шакллантирилади. Бунда:
Р= Компания олган барча баҳоларнинг ўртача қиймати
в = компания олган баҳолар сони
м = Компания рейтинги формулада инобатга олиниши учун у олиши керак бўлган минимал рейтинг. Бу рақам 5 га тенг (турғун равишда)
С = ўртача рейтинг. Бу рақам 3 га тенг (турғун равишда)
Формула баҳолар сони (в) ва компаниянинг ўртача рейтингини (Р) инобатга олади, шу билан биргаликда ҳар бир баҳо олинганидан бошлаб қанча вақт ўтганига қараб салмоқ (юк) беради.
Компаниянинг баҳолари кам бўлса, формула энг катта урғуни компаниянинг ўртача баҳосига беради. Компаниянинг баҳолари қанча кўп бўлса, формула баҳолар сони ва ўртача баҳони бир текисда ҳисобга ола бошлайди.
Масалан, агар компаниянинг баҳоси 50 бўлса, ўртача рейтинг 4,5 юлдуз, формулада инобатга олиниш учун энг минимал баҳолар сони 5, ўртача рейтинг эса 3 га тенг. Шунда рейтинг қуйидагича кўриниш олади: [(50 ÷ (50 + 5)) × 4,5] + [(5 ÷ (50 + 5)) × 3] = 4,4 Шу тарзда компаниянинг ўлчанган рейтинги 4,4 юлдузга тенг. Ушбу мисолда компаниянинг баҳолари сони рейтингни ўлчашда унинг ўртача рейтингидан кўпроқ салмоққа эга.
Рейтингни қаерда кўриш мумкин?
Истеъмолчилар рейтингни бевосита ўша муассаса ёки масканнинг бўлимига ўтганда кўради. Масалан, “Ресторанлар ва барлар” рукнида ҳозирча энг юқори рейтинг эгаси қуйидаги расмда кўрсатилган:
Албатта, ҳар бир бизнес эгаси ҳар қандай платформада ҳам юқори рейтинг олишни истайди. Бунга эришиш эса жуда осон. «Шарҳ» платформасига аъзо бўлиш, мунтазам ҳамкорлик қилиш, ўз масканида истеъмолчилар фаолиятига баҳо бера оладиган платформа борлигини намойиш этиш орқали уларнинг шарҳларига эга бўлиш, тарғиб қилиш орқали рейтингда баландлаш имконияти мавжуд :)