Ўтган галги мақоламизда онлайн банкинг аллақачон нормал ҳолатга айлангани, молиявий иловалар ёки банкларнинг мобил иловалари ҳар биримизнинг смартфонимиздаги муҳим дастурлардан саналиши сабабларини кўриб чиққан эдик. Бугунги мақолада эса «Шарҳ» иловасида энг юқори эътирофларга сабаб бўлаётган молиявий банкинг иловалари ҳақида озроқ суҳбатлашамиз.
Халқ орасида энг кўп фойдаланиладиган «Click» иловаси рўйхатимизда ҳозирча 529 та шарҳ ва 4.7 юлдузлар билан етакчилик қилмоқда. Компания ташкилотлар ва одамлар орасидаги молиявий муносабатларни имкони борича содда, ҳимояланган ва ишончли қилишни ўз мақсади, деб билади. “Сlick – бу одамларнинг пулдан фойдаланишларини осонлаштиришга йўналтирилган маҳсулот тури”, деб билади.
«Sharh» иловамизда ушбу дастурга берилган айрим таърифлар:
Кейинги ўринда «Шарҳ»да «Payme» иловаси келмоқда. 979 та шарҳ ва 4.7 юлдузлар билан ушбу молиявий онлайн банкинг дастури ҳам фойдаланувчилар меҳрини қозонган. Иловада “Менинг уйим” хизмати, тўловлар, тушумлар ва ҳисобдаги қолдиқлар, Пайме Сард электрон ҳамёни, электр, газ, телефон ва кўплаб бошқа хизматлар учун тўловлар, кредитларни сўндириш, интернет, телевидение, онлайн узатув, суғурта, ўйинлар, ижтимоий тармоқлар, хостинг провайдерлар, авиа ва темирйўл чипталари хариди ва бошқа кўплаб тўлов имкониятлари мавжуд.
Иловамизда «Пайме» ҳақида билдирилган ва энг кўп реакция олган фикрларни улашамиз.
Бу ўринда компаниянинг қайта алоқасини кузатиш мумкин
Bu o‘rinda kompaniyaning qayta aloqasini kuzatish mumkin
Бир пайтлар «Апельсин» номи билан танилган ва сўнгги йилларда бозорда жадаллик билан ўсиб келаётган «Узум» иловаси 584 та шарҳ ва 4.7 юлдузлар билан рўйхатдан жой олди. Узум - бу рақамли экотизимни ривожлантирувчи компаниялар гуруҳи, ушбу гуруҳнинг ичига молиявий хизмат ва кенг ассортиментли маркетплейс ҳамда тезкор етказиб бериш хизматлари киради. Узум Банк Узум брендининг учинчи сервисига айланди. Шунингдек, ҳозирда экотизимга кенг ассортиментли ва тез етказиб бериладиган “Узум Маркет” маркетплейси, “Узум Насия” муддатли тўлов сервиси, “Узум Тезкор” ресторан ва дўконлардан тез етказиб бериш сервислари киради.
«Шарҳ» иловаси фойдаланувчиларининг дастурга берган изоҳлари:
«Асакабанк» банкининг онлайн мобил иловаси ўзини “Сиз учун қулай вақтда кредитлар, депозитлар, ҳисоблар тузинг, молияни бошқаринг. Хизматлар, онлайн чат, валюта операциялари учун тезкор тўлов”, тавсифлайди. Молия мониторинги, хизматлар учун тўлов ва муҳим воқеалар ҳақидаги хабарларни мижозлар айнан мобил банкингдан топиши мумкин. Илова 232 та шарҳ ва 4.6 юлдузлар билан рўйхатимизда етакчилар қаторида.
Рўйхат етакчиларининг ҳозирча кучли бешлигини «Алифмоби» иловаси якунлаб турибди. 4.6 юлдузлар ва ҳозирча 58 та шарҳ билан гигантларга етиб олишга яқин. Иловада Ўтказмалар – 0.3% Кешбеклар – 2% гача эканлиги кўрсатиб ўтилган. 1 000 000 дан ортиқ инсонлар томонидан юклаб олинган. Картадан картага ўтказмалар — 0.3%. Ҳеч қандай ойлик лимитларсиз Узсард ва Ҳумо карталари орасида 0.3% комиссия билан пул ўтказиш мумкин. Иловада “Жамоат транспортига энг осон тўлов — биргина сканер орқали. Бекат танлаш ҳам шарт эмас”, дейилади.
«Шарҳ» иловаси фойдаланувчиларининг ушбу иловага берган тавсифларини кўриб чиқамиз.
Кўриб турганингиздек, фойдаланувчилар ўзлари учун энг қулай бўлган мобил банкинг иловаларига баҳолиқудрат тавсифу таърифлар беришмоқда. Сиз ҳам улар қаторида бўлинг! Ҳаётингизни осонлаштириб турган мобил банкинг иловаларининг янада яхшиланиши, хизмат сифатининг ортишига ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, шахсий тажрибаларингизни биз билан улашинг - «Шарҳ»да шарҳ ёзинг!