Ўз

Рўзада овқатланишдаги муҳим жиҳатлар

1 Aprel, 2024 10:07

blog-single

Рамазон ойида рўзадорларнинг тўғри овқатланиши организмни соғломлаштиради, ошқозонга ортиқча юклама тушишининг олдини олади. Айниқса ифторликда узоқ вақт давомида бўш турган ошқозонга ортиқча емак тушиши одамнинг тобини қочириши мумкин. Қолаверса, саҳарликка ҳаддан зиёд кучли таомларни ейиш ҳам тавсия қилинмайди. Навбатдаги мақоламизда сизларга бир неча тавсиялар тайёрладик.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтириши мумкин.


Ифторлик ва саҳарлик орасида кўп сув ичиш тавсия қилинади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади.

Кофеинли маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади.

Рўзадор доимий ҳаракат қилиши организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари эса тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.


Саҳарликка овқат ейиш лозим. Енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим. Биргина сув ва хурмо билан саҳарлик қилиши яхши оқибатларга олиб келмайди.

Нонуштага сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.


Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас.

Дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди. Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас. Улар рўза тутиш ниятида бўлса, олдиндан шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.


Азизлар, аксариятимиз ишдан сўнг, дўстлар ёки оила даврасида кўчада ифторлик қилишни ҳам одат қилганмиз. Хўш, сизнингча, қайси овқатланиш масканлари ҳар томонлама рўзадорларга мос таомлар тайёрлайди ва хизмат кўрсатади? «Шарҳ» иловасида сиз овқатланиш масканларига изоҳ беришда ана шу жиҳатларни ҳам санаб ўтишингиз мумкин. Шарҳларингиз биз учун жуда муҳим!

 

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2024. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.