Ўз

Шарҳ иловаси ёлғиз эмас. Бошқа машҳур платформалар ҳақида икки оғиз

26 Yanvar, 2024 5:53

blog-single

Шарҳлар ҳақидаги платформалар Ўзбекистонда деярли машҳур эмас. Айтиш жоиз бўлса, интернет фойдаланувчиларининг кичик қисмигина изоҳ ва шарҳлар учун алоҳида бутун бошли платформалар мавжуд эканлигидан хабардор. «Шарҳ» иловаси ҳақида маълумот берар эканмиз, шу ўринда дунёдаги бошқа шу шаклдаги машҳур иловаларни ҳам тилга олиб ўтмасак бўлмайди, деган фикрга келдик. Зора шу орқали фойдаланувчиларда платформа ҳақида муайян аниқроқ тасвир ҳосил бўлса.

Аввало шарҳлар ҳақидаги платформаларнинг истеъмолчига бера оладиган фойдали жиҳатларини кўриб чиқамиз.

  1. Харид ҳақида қарор қабул қилиш:

Истеъмолчи маҳсулот ёки хизмат харидидан олдин маълумот тўплаши учун керакли шарҳлар ҳамда изоҳларга эга бўлади. Бу айниқса хариддан аввал маҳсулотни ушлаб кўриш имкони бўлмаган онлайн-шопинг учун долзарб.

2. Тавсиялар излаш

Одамлар бошқа фойдаланувчиларнинг тавсия ва изоҳларини қидиришади. Шарҳлар ресторанлар, меҳмонхоналар, фильм, китоб ва ҳоказолар борасида муайян тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашади.

3. Маҳсулот ва хизматлар сифатини баҳолаш.

Шарҳ платформалари маҳсулот, хизмат, компания ёки жойларга баҳо бериш учун ҳудуд тақдим этади. Фойдаланувчи шунга қараб маҳсулот ёки хизматдан нима кутишини тахминан билади.

4. Энг яхши нарх ва таклифлар қидируви

Шарҳлар асосида энг яхши нархлар, акция ва махсус таклифларни топса бўлади. Бу айниқса дўконлар ва онлайн-платформаларга хос.

5. Фирибгарликдан муҳофазаланиш

Фойдаланувчилар бошқа одамларнинг салбий тажрибасини ўқиш асносида фирибгарлик ёки сифатсиз хизматдан ўзини муҳофаза қилади.

6. Брендга нисбатан ишонч

Компаниялар ижобий шарҳлардан ўз имижи ва истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланишлари мумкин. Бу маркетинг стратегиясида муҳим элемент вазифасини ўтай олади.

7. Тажриба ва билим алмашиш

Фойдаланувчилар бу шаклдаги платформаларда тажриба ва билим алмашишади. Шахсий ҳикоялари, тавсия ва таклифларини улашади.

Дунёнинг машҳур шарҳ платформалари:

2. Yelp (yelp.com). Турли бизнеслар, масалан, ресторан, дўкон ва хизматлар ҳақида маълумот берувчи дунёдаги энг машҳур шарҳлар сайти ҳисобланади. Унда фойдаланувчилар батафсил шарҳ ва баҳоларни қолдириши мумкин. Рейтинглар оддий истеъмолчилар фикри асосида тузилади. Шаҳар, бизнес тури ва хизматлар тоифаси бўйича излаш имкони мавжуд.

3. Tripadvisor (tripadvisor.com). Меҳмонхоналар, ресторан, сайёҳлик қадамжолари ва бошқалар ҳақида шарҳларни ўз ичига олган машҳур манба. Шарҳлар туризм хизматларининг кенг доирасини таклиф қилади. Саёҳатчилар тавсияси ва расмлардан иборат. Таркибидаги рейтинглар умумий баҳо ва рейтингларга қараб тузилади.

4. Google reviews. Мазкур платформа Google Мапсънинг бир қисми саналади ва турли жой ҳамда муассасасалар ҳақида маълумот беради. Google хариталари билан интеграция қилингани излашни осонлаштиради. Рейтинглари фойдаланувчи ва мутахассислар баҳосига асосланади. Рўйхатдан ўтмасдан туриб шарҳ ва баҳолар қолдириш мумкин.

5. Amazon customer service (amazon.com). Амазон платформасида мавжуд миллионлаб маҳсулотлар ҳақида харидорлар ёзиб қолдирган шарҳларни тақдим этади. Ҳар бир маҳсулот ўзи ҳақидаги шарҳлардан иборат алоҳида саҳифага эга. Фойдаланувчилар бошқа фойдаланувчиларга савол бериши мумкин. Муайян шарҳнинг фойдалилик даражасини баҳолаш имконияти бор.

6. Imdb (imdb.com). Фильмлар, теледастурлар ва актёрлар ҳақидаги маълумотлар, фойдаланувчиларнинг изоҳлари жой олган омборга эга энг йирик платформа. Фильмлар ҳақидаги шарҳ ҳамда рейтинглари билан машҳур. Киноманлар изоҳларнинг ўзидаёқ муҳокамага киришиши мумкин. Шунингдек, сайтда танқидчилар ҳақида маълумот ва уларнинг рецензияларини ўқишга шароит бор.

7. Rotten Tomatoes (rottentomatoes.com). Фильм ва сериаллар ҳақида томошабинлар ҳамда танқидчилар шарҳларини йиғиб, ижобий шарҳларнинг умумий фоизини чиқариб беради. Асосий фаолияти танқидчилар ва аудитория шарҳларини йиғиш. Платформада «Томатометр» ва «Томошабинлар» рейтинглари бор. Танқидчилар ва томошабинларнинг баҳоларини солиштира оласиз.

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2024. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.