«Шарҳ» иловаси фойдаланувчиларга бир қанча имкониятларни тақдим этади. Шулардан бири аноним бўлиб қолиш имконияти саналади. Аксарият фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
Аввало, анонимлик тушунчасига доир маълумотларни бериб ўтсак.
Шарҳлар сайтларида ҳам бошқа платформалар каби аноним фойдаланувчи бўлишнинг бир қанча
фойдали жиҳатлари мавжуд.
Эркин ифода этиш: Аноним фойдаланувчилар шарҳларини ҳеч бир иккиланиш ва жамият босимисиз ёзишлари мумкин. Анонимлик уларга одамларнинг муҳокамасидан қўрқиш, бирор салбий жавоб олиш хавфидан қутулиш имкониятини тақдим этади.
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги: Анонимлик шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланиши, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, нозик мавзулар ёки шахсий фикр билдирганда босимга дуч келишнинг олдини олади.
Таъқиблардан муҳофазаланиш: Анонимлик фикр ёки шарҳлари сабаб таъқиблар, салбий реакциялардан ўзини ҳимояланишда ёрдам беради. Айниқса бу баҳсли мавзу ёки низоларда жуда қўл келади.
Объектив фикрлар: Анонимлик сабаб фойдаланувчилар шарҳларини эркин ва босимсиз ёзиши орқали илованинг бошқа фойдаланувчилари нисбатан объектив шарҳ ўқиш имкониятини қўлга киритишади.
Кўплаб платформалар фойдаланувчиларнинг анонимлигини таъминлаш учун бир қанча усулларни ишга солишади.
Шахсий маълумотлар дахлсизлиги: Сайтлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари тоифасига кирувчи электрон почта ёки ИП-манзилни сир сақлайди
Бирламчи анонимлик: Фойдаланувчилар рўйхатдан ўтмасдан ёки шахсий маълумотларини тақдим этмасдан туриб сайтни кўздан кечира олади
Модерация ва фильтрлаш: Сайтлар контентни фаол тарзда модерация қилади ва кераксиз изоҳларни фильтрлаш орқали фойдаланувчилар учун хавфсиз муҳитни яратади
Қайта алоқа ва қўллаб-қувватлаш: Фойдаланувчилар муаммо ёки хавфли вазиятлар юзага келганида ёрдам сўрай олади
Фойдаланувчиларни ўргатиш: Сайтлар фойдаланувчиларга хавсизликларини таъминлаш борасида тавсия ва йўриқномалар ишлаб чиқиши мумкин. Масалан, шахсий маълумотларини ошкор этмаслик ва бошқа фойдаланувчилар билан мулоқотда огоҳ бўлиш борасида.
«Шарҳ» иловаси ҳақида гапирар эканмиз, аноним фойдаланувчиларимиз ҳам юқоридаги барча хавфсизлик чоралари билан таъминланганликларини таъкидламасак бўлмайди. Яъни аномим тарзда ёзар экансиз, шахсингиз тўғрисидаги бирор маълумот учинчи шахсларга берилмаслиги борасида кўнглингиз тўқ бўлиши мумкин. Ҳар бир аноним изоҳ хавфсизлик тизимимиз томонидан қаттиқ муҳофазалади. Зеро, фойдаланувчиларимизнинг ишончи «Шарҳ» иловаси келажаги учун жуда муҳим.