Ўз

«Шарҳ»даги кармонингиз ҳақида икки оғиз

1 Aprel, 2024 10:43

blog-single

Қўшимча ҳисоб ёки кармон тизими шарҳлар ҳақидаги сайтларда кенг учрайдиган амалиёт ҳисобланади. Бу аъзоларга сайтдаги фаоллик учун бериладиган бонус ёки мукофотлар жамғармасини ўтайди. Мазкур бонуслар турли имтиёз ҳамда маҳсулотларга сарфланиши ёки шунчаки ечиб олиниши мумкин. Дунёда кенг тарқалган шарҳ ва изоҳлар сайтларидаги ана шундай тизимлар ҳақида қисқача изоҳ берсак:


Шарҳларни баҳолаш орқали: Фойдаланувчилар сифатли шарҳлар ёзиш ёки бошқаларнинг изоҳларини баҳолаш орқали бонус ишлаши мумкин.

Фаоллик кўрсатиш: Сайтда турли-туман ҳаракатларни амалга ошириш. Бу изоҳлар ёзиш, сўровнома ёки муҳокамаларда қатнашиш кўринишида бўлиши мумкин.

Дўстларни таклиф этиш: Сайтга янги фойдаланувчиларни жалб қилиш орқали бонусларга эга бўлиш.


Мавқе ва даража: Айрим сайтлар фойдаланувчиларни муайян мақсадларга эришиш ёки фаоллик даражасига етиб боришига қараб ҳам рағбатлантиради

Бонуслар алмашуви: Бонуслар совға, чегирма ёки бошқа мукофотларга алмаштирилиши мумкин.

Кўриб турганингиздек, мукофот жамғармалари бўйича турфа мисоллар бисёр. «Шарҳ» иловаси ҳам бундан мустасно эмас. Ўзбекистонда бонусли тизимга эга платформалар камдан-кам ҳолларда фойдаланувчига ёқадиган манфаатли жамғарма туҳфа этишини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг таклифимиз сизга ёқишига ишонамиз.


Бизда “Бонус ҳамён-Commeta sharh” платформасида мақсадларга эришиш орқали қўшимча пул ишлаш учун ноёб имконият бор.


Кармон қуйидагича кўринишга эга


Бу қандай ишлайди ўзи?

Ҳар сафар платформада маълум бир мақсадга эришилганда, фойдаланувчи мукофот ҳамёнига киритилган пул мукофотини олади. Ушбу маблағлар платформадан чиқарилиши яъни сиз уларни ечиб олишингиз мумкин.


Мақсадлар: Улар ҳар хил бўлиши мумкин, масалан, маълум миқдордаги фикр-мулоҳазаларни ёзиш, жамиятда фаол иштирок этиш ёки бошқа фойдаланувчилардан ёқтиришларни (Лике) олиш. Мақсадларга қанчалик кўп эришсангиз, мукофот ҳамёнингизга шунчалик кўп пул тушади.

Мукофот ҳамёни “Сommeta Sharh” ҳамжамиятида фаол иштирок этишни рағбатлантириш учун яратилган. Бу фойдаланувчиларни платформани ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун мукофотлаш учун мўлжалланган. Фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва фикрлари биз учун жуда муҳим ва биз уларга иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Соврин ҳамёнига тўловлар платформанинг шартлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Кармонингиз бўш бўлса, фаоллашинг :)


Таъкидлаш керак, «Sharh»нинг янгиланган талқинида маблағларни ечиб олиш осон. Даромад тўпланганидан сўнг юқоридаги графада кўринади ва пастки қисмидаги “Пул маблағларини ечиб олиш” тугмасини босган ҳолда даромадга эга бўлиш мумкин.

 

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2025. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.