Ўз

Тошкент-шаҳридаги-энг-яхши-оқув-марказлари

18 Mart, 2024 5:33

blog-single

«Sharh» иловаси бизнес вакилларига қатор имкониятлар тақдим этишини айтган эдик. Ана шундай имкониятлардан бири, шубҳасиз, турли соҳалардаги компанияларнинг иловадаги юқори баллар рейтинги эвазига таниқлиликка эришишидир. Ахир айнан юқори рейтинг орқали потенциал аудитория ўз танловини амалга оширади. Бугун «Таълим» рукнимизда реал вақт режимида ҳозирги пайтда энг юқори баҳо олиб етакчи бўлиб турган таълим масканларини тилга олиб ўтамиз.

 

 

“Тhompson school”
 

122 та шарҳ ва 4.7 балли юлдузлар билан етакчилар сафида турган мактаб ўқув режасидаги асосий фанлар бўлган инглиз ва математика бўйича таълим беради. Ўқув жараёни робототехника, нотиқлик санъати, хореография ва спорт секциялари: футбол, ​​гимнастика ва шахмат бўйича машғулотларни ҳам ўз ичига олади.

“Thompson school” асосий афзалликларидан бири таълим ва таълимнинг интеграциясидир. Мактаб нафақат ўқувчиларнинг илмий қобилиятларини ривожлантириш, балки уларнинг характери ва ижтимоий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. Ушбу мақсадга қўшимча машғулотларни ўқув режасига киритиш орқали эришилади. Масканга берилган шарҳларнинг айримларини ҳавола қиламиз:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Етакчилар рўйхатида 144 та шарҳ ва 4.7 рейтинг балли билан келаётган ушбу ОТМ Тошкент шаҳрида жойлашган, хорижий тиллар таълими бўйича мутахассислар тайёрловчи олий таълим даргоҳи. Университет 1992 йилнинг 12 май санасида икки институтнинг президент Ислом Каримов томонидан бирлаштирилиши ортидан ташкил этилган. Муассасада 22 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади (2022 йил). Олийгоҳ ўз ичига 9 та факультетни қамраб олади. Булар: Медиа ва коммуникация (эски Халқаро журналистика), Роман-Герман филологияси, Инглиз филологияси, Таржимонлик, Рус филологияси, Шарқ филологияси ҳамда учта Инглиз тили факультетлари. Университетга кириш учун қабул жараёнлари Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган квоталар асосида ташкил этилади.

Тошкент давлат транспорт университети

 

Рейтингнинг яна бир вакили 33 та шарҳ ва 4.7 рейтинг баллари билан Тошкент давлат транспорт университети транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Vector IT Academy

Ўзини “Тажриба улашамиз! Ушбу академияга ИТ соҳасида ўз ўрнига эга, Умар Садуллаев (ЖошДевелопер) томонидан асос солинган”, деб таништирувчи илм маскани 31 та шарҳ ва 4.7 балл билан рейтингда юқори ўринни эгаллаб турибди. Маскан Курслар, таълим хизматлари ва касбий таълим билан шуғулланади. Унга берилган изоҳлар қуйидагича кўриниш олган:

“Najot Ta’lim”

«Sharh» платформасида верификациядан ўтган ўқув марказларидан бири 694 та шарҳ билан 4.8 баллга эга. Маҳсулотлари:

 

 “Najot ta'lim” - дастурлаш, дизайн ва маркетинг каби замонавий касблар ўргатиладиган марказ. Бир вақтнинг ўзида 3000 дан ортиқ ўқувчилар ва 350 дан ортиқ катта жамоани бир масканга йиға олган таълим ва инновация маркази.

Cambridge Learning Centre

 

Reytingning hozircha eng yuqori pog‘onasi 431 ta sharhlar va 4.8 ball bilan ushbu o‘quv markaziga tegishli bo‘lib turibdi. Sambridge Learning Senter - Toshkent shahridagi umumiy ingliz tili va IELTS o‘qitishga ixtisoslashgan o‘quv markazdir. Volontyorlik - Sambridge o‘quv markazining “HOPE” xayriya fondi tadbirlarida Volontyorlik qilish imkoniyati. Shogird tushish - Ingliz tilini yaxshi o‘zlashtirgan o‘quvchilarda Sambridge hodimlariga shogird tushib, 3 oy davomida ish o‘rganish imkoniyati mavjudligi aytib o‘tilgan. Aytish kerakki, markazga qoldirilgan aksariyat sharhlar savodli matnlardan иборат

Таълим марказлари ва ўқув юртлари бўйича рейтингдаги кучли масканлар ҳозирча шундай кўринишга эга. Аммо уларнинг фаолиятига бериладиган бўлғуси шарҳлар орқали мавқеини янада мустаҳкамлаш ёки ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундаш, камчилик ва ютуқларини кўрсатиб ўтиш орқали минглаб ёшларга танлов қилишда кўмаклашиш айнан фойдаланувчиларимизга боғлиқ. Сиз ҳам ушбу шарҳларда фаол иштирок этинг!

 

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2025. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.