Ўз

Тошкентдаги ТОП-5 овқатланиш масканлари

5 Mart, 2024 1:14

blog-single

Аввалроқ «Шарҳ»даги компаниялар рейтинги ҳақида суҳбатлашган эдик. Худди ана шу асосда бугун иловадаги “Ресторанлар ва барлар” рукнида ҳозирги дамгача реал вақт режимида юқори рейтингга эга оилавий ресторанлар, Тошкентдаги машҳур ресторанлар, овқатланиш масканлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Айтиш керакки, мазкур масканлар иловада фойдаланувчиларнинг энг кўп изоҳларига ҳам сазовор бўлган. Демак, қаршингизда Тошкентдаги энг яхши ресторанлар ҳақида маълумот.

 

5-ўрин “Minor somsa” сомсахонаси

 

1014 та шарҳлар билан «Шарҳ» иловасида “Ресторанлар ва барлар” рукнининг 5-поғонасини эгаллаб турган “Минор сомса”ни Тошкентда билмайдиган одамнинг ўзи йўқ бўлса керак. Юнусобод туманининг Кичик Ҳалқа йўли кўчаси 1 манзилидаги ушбу емакхона қатор йиллардан буён хўрандаларнинг биринчи рақамли танлови саналиб келади. Қуйида энг кўп реакция тўплаган шарҳларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

 

4-ўрин “Retro Milliy” миллий таомлар

 

“Мазали дегани қиммат дегани эмас” шиорига эга овқатланиш муассасаси оилавий ресторанлар сигментига киради. Унда энага билан болалар майдони, жонли мусиқа, туркиялик ошпазлар каби жиҳатлар ажратиб кўрсатилган. Маскан ҳар куни, дам олиш кунларисиз 23:00гача хўрандаларга хизмат кўрсатади. «Шарҳ»да 4.8 юлдузлари билан 116 та шарҳларга эга. Келинг, ушбу ресторанга берилган айрим эътиборга молик шарҳларни кўриб чиқамиз.

 

 

3-ўрин “Akmal Oltin Baloq” балиқхонаси

 

Тошкент вилоятининг Чўлпон кўчасида жойлашган балиқ маркази «Шарҳ» рейтингида 530 та шарҳ билан 3-ўринда келмоқда. Ҳалол таомлари ва мазали балиқлар алоҳида тилда олинган емакхона ҳафтанинг ҳар бир кунида соат 10:00-23:59 оралиғида хизмат кўрсатади. Қуйида балиқхонага билдирилган энг кўп реакцияли шарҳларни келтириб ўтамиз.

 

 

2-ўрин “Shashlik & Somsa”

 

24/7 шаклида ҳар куни ишлайдиган ушбу оилавий ресторан ҳам халқ орасида жуда машҳур. Шашлик тайёрлаш усуллари, шашликлар ассортименти, Самарқандча шашликлари, зўр сомсалари билан одамларнинг қалбига кириб борган. 145 та шарҳ ва 4.8 юлдузи билан рейтингда 2-ўринда келмоқда. Қуйида фойдаланувчилардан келган шарҳ ва таклифларни улашамиз.

 

 

1-ўрин “Gijduvon Premium Oilaviy”

 

201 та шарҳ билан рейтингнинг илк поғонасини мустаҳкам эгаллаб турган овқатланиш маскани ўзининг устунликлари сифатида мазали овқатлари, болалар майдончаси, намозхоналари, шинам муҳитини эътироф этган. Ҳафтанинг 7 кунида ишлайдиган маскан Тошкент шаҳрининг Зулфияхоним 21 манзилида жойлашган. Ушбу ресторанга берилган шарҳларнинг ўзиёқ ижобий таассурот қолдиради. Ғиждувон шашлик, Ғиждувон шашлик тайёрлаш усуллари билан пойтахтда ном қозонган ресторанлардан бири.

 

 

 

Азиз фойдаланувчилар, ушбу рейтингнинг ўзгариши ва ишончлироқ масканлар кўпайишида сизнинг танловингиз ва шарҳларингиз жуда муҳим. Зеро, бу каби рейтинглар бевосита айнан сизнинг талаб ва таклифларингиз асосида муассасаларнинг фаолияти яхшиланиши, истеъмолчилар сонининг ортиши ҳисобига яхшиланиб, ўзгариб боради. Фаолроқ бўлинг, тажрибангиздан ўтган масканлар ҳақида кўпроқ маълумот улашиш орқали нафақат ўзингиз, балки яқинларингиз учун ҳам сифатли хизмат кўрсатилишини таъминланг. Талаб бор экан, рақобат бор экан, сиз энг яхшисини қабул қилиб оласиз! Шарҳ ёзинг :)

Улашиш:

Ўз бизнесингизни топа олмаяпсизми?

Ўз бизнесингизни қўшинг ва бошқаринг commeta gold dark logo

suitcase image
Лойиҳа ривожига ҳисса қўшинг

Ёрдам миқдори

floating money image
Logo

Бизнинг платформамиз орқали сиз яхши қарор қабул қилишингиз учун биз турли компаниялар ҳақида энг яхши шарҳларни тўплаймиз. Тушлик учун яхши жойни, ишончли банкни ёки энг яхши университетларни қидиряпсизми? Бизнинг вазифамиз бошқа одамлардан фойдали маълумотларни улашиш, сизнинг танловингизни осонлаштириш учун.

App StorePlay StoreApp Gallery

© 2025. Sharh. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.